АсосийDunyo

Саудия Арабистони муҳожирларга қарши уруш эълон қилди

Аҳолиси 30 миллион кишини ташкил этувчи қироллик мамлакатдаги гастарбайтерлар сони рекорд тўққиз миллионга етганидан кейин ноқонуний миграция масаласи бўйича жиддий хавотирга тушди, деб ёзади “The Guardian” нашри.

Сўнгги ойларда мамлакатдан бир миллионга яқин ноқонуний ишчи чиқариб юборилган, яқин кунлар ичида яна шунчасини депортация қилиш режалаштирилмоқда. Қироллик ҳукуматининг
ишонтириб айтишича, ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш борасида миллий белгилар бўйича ҳеч қандай ажримларга йўл қўйилмаяпти. Бироқ, жамоатчилик фикрини ўрганувчи ташкилотларнинг маърузаларига кўра, мамлакатдан асосан эфиопиялик ишчилар чиқариб юборилмоқда.

Шу ўринда, саудияликларнинг энг бемаъни фикрлари айнан шу этник гуруҳ билан боғлиқлигини айтиш жоиз. Эфиопияликлар нафақат ўғирлик ва талончиликда, балки афсунгарликда ҳам айбланади. Газета тарқатган хабарга кўра, ҳозирга қадар мамлакатдан қарийб 50 минг нафар Эфиопия фуқароси депортация қилинган, яна 80 мингтаси яқин ойлар ичида чиқариб юборилади. Жами Саудия Арабистони ҳудудида камида 14 та мамлакатдан келган (Бангладеш, Ҳиндистон, Филиппин, Непал, Покистон, Яман ва ҳ.к.) ноқонуний мигрантлар бор.  

    Бошқа янгиликлар