1

​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

ЖАМИЯТ 03.10.2017, 10:57
​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

2017 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18-20 сентябрда АҚШга ташрифи якунлари, АҚШнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашувлар ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби, жумладан Самарқандда БМТ шафелигида ноябрь ойида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусига бағишланган юқори даражадаги халқаро анжуманда АҚШ делегацияси иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1