1

“ЯКТАК” ВА “КУРАШ ГИЛАМ”ЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР 5 ЙИЛГА БАРЧА СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

ЖАМИЯТ 03.10.2017, 11:06
 “ЯКТАК” ВА “КУРАШ ГИЛАМ”ЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР 5 ЙИЛГА БАРЧА СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

2017 йил 3 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Спортчиларни ҳаммабоп ва сифатли спорт кийимлари ва инвентарлари билан таъминлаш мақсадида асосий фаолияти “яктак” спорт кийимлари ва (ёки) “кураш гилам”ларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар беш йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорини амалга ошириш “Кураш” миллий спорт турини бутун дунёда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодда мардлик, кучли ирода, олижаноблик ва рақибга ҳурмат каби сифатларни шакллантиришга кучли туртки бўлиб хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1