АсосийJamiyat

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЕТТБ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШДИ

'ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЕТТБ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШДИ'ning rasmi

2017-йилнинг 3-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартиби шаклланишини ниҳоясига етказиш истиқболлари ҳамда банкнинг Тошкент шаҳрида Ваколатхонасини очилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хихмати.

ЙТТБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик Стратегияси лойиҳаси устидаги ишнинг бориши, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форуми ва “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва тадбиқ этилмаган имкониятлар” конференциясида банкнинг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар