5 октябрь куни Англия Премьер-лигаси жамоалари четда телевизион ҳуқуқларни сотишдан тушадиган фойдани тақсимлашдаги ўзгаришлар хақида музокора олиб боришди, лекин бу ўзгаришлар лиганинг кўпгина жамоаларига маъқул келмади.
Лига раҳбари Ричард Скадэмор телеҳуқуқларни четга сотишдан тушган фойданинг 35 фоизини жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб тақсимлаш борасидаги режани намойиш этган эди. Чемпионатнинг қолган 14 жамоаси бу таклифни қўллаб-қувватламади. Сабаби бундан фақат лиганиг топ 6 жамоалари яъни - "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Челси" кўпроқ фойда топади.
25 йил давомида Англия телеҳуқуқларни хорижга сотишдан тушган фойда клублар ўртасида тенг бўлиниб келинган. 2016 йилдан 2019 йилгача бу фойда 1.07 миллиард фунтни ташкил этади.
Бундан ташқари, АҚШ, Хитой ва Африканинг айрим давлатлари билан янги шартномаларга кўра, АПЛ 2019-2022 йиллар давомида йилига 476 миллион фунт олади.






