Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар, дея хабар беради ЎзА нашри.
Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.






