1

Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи таништирилди (фото)

СПОРТ 04.12.2013, 14:27
Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи таништирилди (фото)
Кеча Рио-де-Жанейрода 2014 йил Бразилияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати тўпининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Brazuca деб номланган янги тўп Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ҳужумчиси Фред
томонидан намойиш этилган. Ишлаб чиқариувчи фирма эса ушбу тўпнинг нусхалари Бразилиянинг жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган 12 та шаҳрида 3 декабрь
куни туғилган барча болаларга совға қилинар экан.

Тўпни номлаш борасида ўтган йили умуммиллий овоз беришлар ўтказилиб, унда 78 фоиз аҳоли Brazuca номини танлашганди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатлари 1970 йилдан бошлаб ўзининг махсус тўпларига эга бўлиб келмоқда. 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда Jabulani тўпларида ўйналганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1