АсосийJamiyat

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИ ТУҒИЛГАН КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

'​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИ ТУҒИЛГАН КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари мулоқот аввалида Тожикистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этди, деб ёзади ЎзА.

Ўзаро қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари, умумий тарих, маънавий ва маданий қадриятларга асосланган анъанавий яқин ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланаётгани чуқур мамнуният билан алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда давлатларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, олий ва юксак даражада бўлиб ўтадиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни яна бир бор самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар, дўст тожик халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади.

Ўз навбатида, Тожикистон Президенти ҳам Ўзбекистон Президентига самимий табрик ва юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам биргаликда ривожлантиришга тайёр экани қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар