— Собиқ эрим билан ажрашгач, бир нафар фарзандим унинг тарбиясида қолган. Иккитаси эса менда. Суд қарори билан отасида қолган боламга 50.000 минг сўм миқдорида алимент тўлайман. Аммо ҳозирги оилавий шароитимда шу пулни тўлаш ҳам малол келаяпти. Нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг.
Нигора Махлиева, Тошкент шаҳри
Адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради: — Алимент тўлаш учун маблағингиз етарли бўлмаса, алимент миқдорини камайтириш масаласида ушбу ҳолатни тасдиқловчи даллилларни тақдим этган ҳолда судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






