1

ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДАГИ ЖАНЖАЛДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН ЎҚУВЧИ ШИФОХОНАДА ВАФОТ ЭТДИ

ЖИНОЯТ 06.10.2017, 17:38
ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДАГИ ЖАНЖАЛДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН ЎҚУВЧИ  ШИФОХОНАДА ВАФОТ ЭТДИ

2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган, Саидвохидов Саидкамрон Саидвали ўғли, Парпибоев Асадбек Нодиржон ўғли ва 1999 йилда туғилган Ёрқориев Раҳматилла Зуфар ўғли ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, С.Саидвохидов пичоқ билан А.Парпибоев ва Р.Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада А.Парпибоев “чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

Р.Ёрқориевга “чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташхиси билан РШТЁИМда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1