​МАХСУС ФОРМАЛЛАРНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ КИЙИБ ЮРГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

ЖАМИЯТ 06.10.2017, 18:11
​МАХСУС ФОРМАЛЛАРНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ КИЙИБ ЮРГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

2017 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар кўпгина масалаларни кўриб чиқдилар. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар ўз ишларини «Формали кийим-бошларни тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизми тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

Ушбу қонун лойиҳаси формали кийим-бошларни тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизмини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар харбий хизматчилари ва ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги модда билан тўлдирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1