​ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИ ЭНДИ АХБОРОТНИ ОЛДИНДАН ОЛАДИ

ЖАМИЯТ 06.10.2017, 18:18
​ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИ ЭНДИ АХБОРОТНИ ОЛДИНДАН ОЛАДИ

2017 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар оилавий ажралишларнинг олдини олишга, шу жумладан, ушбу масала юзасидан маҳаллаларнинг тутган ўрнини кучайтириш орқали олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Ҳозирги вақтда фуқаролар йиғинлари ҳузурида яраштириш комиссиялари иш юритаётган бўлиб, улар оилавий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш, яъни оилавий низоларни судга қадар кўриб чиқиш билан шуғулланаётганлиги депутатлар томонидан таъкидланди. Киритилаётган янги қоидаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига судлар ва ФҲДЁ органлари томонидан уларнинг иш юритувида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар мавжудлиги тўғрисида яраштириш комиссияларини хабардор қилишга доир қоидаларни белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Мазкур чора яраштириш комиссияларига юз бериши мумкин бўлган ажралишлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ва эр-хотинларни яраштиришга ҳаракат қилиб кўриш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1