АсосийJamiyat

​ТЕЗКОР ХАБАР. ВЛАДИМИР ВИЛОЯТИДАГИ ЙТҲДАН ЖАБРЛАНГАНЛАР ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ

'​ТЕЗКОР ХАБАР. ВЛАДИМИР ВИЛОЯТИДАГИ ЙТҲДАН ЖАБРЛАНГАНЛАР ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ'ning rasmi

Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу куни Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилганди.

Жараённи ёритиб бориш мақсадида “O‘zbekiston24” телеканали журналист ва операторлари ҳам Россия Федерациясига йўл олганди.

Владимир вилоятидаги 36 нафар фуқаромиз, 5 нафар уларнинг қариндошлари бугун эрта тонгда Ватанга қайтиб келишди. Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг жасади ҳам Сурхондарёга олиб келиниб, 22 нафар сурхондарёлик Термизда қолди, самолёт эса Тошкентга йўл олди, дея хабар беради O‘zbekiston24.

3 нафар оғир жароҳат олган юртдошларимиз Владимир вилоятида даволанишда бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи доимий назоратда ва соғлиги яхшилангач, Ватанга қайтадилар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар