1

44 МИЛЛИОН СЎМ ПУЛ ОЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 09.10.2017, 09:19
44 МИЛЛИОН СЎМ ПУЛ ОЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2017 йилнинг 19 май куни, Буриева Рохила Лутфиллаевна, ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Нурбеков Зокиржон Рустамовичнинг ишончига кириб, унга “Спарк” русумли автомашина сотиб олишда ёрдам беришини билдириб, 44.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни кўп миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва Р.Л.Буриевани ушлаш чоралари кўрилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, Р.Л.Буриева аниқланган ва ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1