АсосийJamiyat

​ЎЗБEКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИНИНГ ВЛАДИМИРДАГИ ЙТҲДА ЖАБРЛАНГАНЛАРНИНГ АҲВОЛИ ТЎҒРИСИДА МАъЛУМОТИ

'​ЎЗБEКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИНИНГ ВЛАДИМИРДАГИ ЙТҲДА ЖАБРЛАНГАНЛАРНИНГ АҲВОЛИ ТЎҒРИСИДА МАъЛУМОТИ'ning rasmi

2017 йил 7 октябрь Москва вақти билан соат 20.00 ҳолатига кўра Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди (улардан 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, 1 нафари Қозоғистон фуқароси, 1 нафари шахси аниқланмаган), 3 нафар Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилди, 36 киши енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилишдан бош тортдилар.

Ҳалок бўлганлардан 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари аниқлаштирилди. Жумладан 7 октябр куни 29.08.1997 йилда Бухоро вилоятида туғилган Мирзоев Миршод Миржон ўғли жасади аниқлаштирилди.

Россиянинг тегишли органлари 16-жасад шахсини ва фуқаролигини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш вазирликларининг ўзаро келишилган қарорига кўра мамлакатимизнинг уч нафар фуқароси (оғир аҳволдаги 2 вояга етган киши ва 1 ёш бола) соғайтириш учун Владимир вилоятининг клиник шифохонасида қолдирилди. Уларни даволаш учун юқори малакали мутахассислар жалб этилади.

8 октябрга ўтар кечаси аварияга учраган 36 фуқаро ва 15 та жасад билан Ўзбекистон махсус самалёти Жуковский аэропортидан учиб кетди ва Термиз шаҳрига етиб келди.

8 октябрь тонгда ҳалок бўлганлар жасадлари ва жароҳатланганлар Термиз, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказилди.

Бошқа янгиликлар