1

Табобат: АНЖИРНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

САЛОМАТЛИК 09.10.2017, 17:07
Табобат: АНЖИРНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Дастурхонимиз кўрки саналадиган мевалардан бири анжир ҳам бир қатор хасталикларга даво экан. Қуйидаги маълумотларни ўқиб улар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

  • Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20 фоизини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш тизимининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади.
  • Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилишга ёрдам беради ҳамда саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради.
  • Калифорния маслаҳат Кенгашининг фикрига кўра, мева ва сабзавотлардаги антиоксидловчилар қатор касалликлардан ҳимоя қилар экан. Антиоксидловчилар танада содир бўладиган кимёвий реакциялар натижасида юзага келадиган ёки ташқаридан орттирилган зарарли моддалар (эркин радикаллар) таъсирини йўқотади ва шу тариқа ҳужайралар бузилишининг олдини олади.
  • Бошқа меваларга қараганда антиоксидловчиларга бой бўлган қуритилган анжирда фенолли таркибнинг миқдори анча кўп учрайди. Фенол зарарли микроорганизмларни ўлдириш учун антисептика сифатида ишлатилади. Анжир таркибида фенол миқдори бошқа мева ва сабзавотлардагига қараганда анча юқори.
  • Қуритилган анжирда мавжуд омега-3, омега-6 вафитостерол каби муҳим ёғ кислоталари холестеринни камайтиришда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини аниқлади.126 Маълумки, омега-3 ва омега-6 танада ишлаб чиқилмайди, улар озиқ-овқатлардан сўрилиши мумкин.
  • Бундан ташқари, бу ёғ кислоталар юрак, мия ва асаб системасининг яхши фаолият кўрсатиши учун жуда зарур. Фитостерол ҳайвон маҳсулотларидаги холестеринни (бу юрак артерияларини қаттиқлаштирувчи таъсирга эга) қон оқимига киргизмасдан танадан ҳайдалишига ҳисса қўшади.

Анжир ҳар қандай махсус парҳез таомининг бир чеккасидан жой олиши мумкин. Анжир таркибида табиатан ёғ, натрий ёки холестерин бўлмаслиги, лекин кўп миқдорда тола бўлиши туфайли, у озишга ҳаракат қилаётганлар учун идеал таомдир.

  • Анжирда кальций миқдори жуда баланд: кальций миқдори бўйича анжир апельсиндан сўнг иккинчи ўринда туради. Бир яшик қуритилган анжир бир бидон сутда мавжуд кальций миқдорига эга.
  • Анжир узоқ вақт касал бўлган ва тузалишни истовчи беморларга куч ва қувват берувчи дори ҳисобланади. У жисмоний ва ақлий чарчоқни бартараф қилади.
  • Анжирнинг энг муҳим озуқавий таркиби қанд бўлиб, у барча меваларнинг 51-74%ини ташкил этади. Анжир қанд миқдори энг кўп мевалардан биридир.
  • Анжир астма, йўтал ва шамоллашни даволашда ҳам тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1