АсосийSavol-javob

«ОТА-ОНАМ ХОТИНИМ ИККИМИЗНИ УЙГА КИРИТМАЯПТИ…»

'«ОТА-ОНАМ ХОТИНИМ ИККИМИЗНИ УЙГА КИРИТМАЯПТИ…»'ning rasmi

Тақдир тақозоси билан иккинчи марта уйландим. Ота-онамга қарорим маъқул келмади чоғи, рафиқам билан мени уйга киритмай қўйишди. Уй-жой рўйхатидан ҳам чиқариб юборишган. Шундай қилишлари мумкинми? Наҳот ота-онамнинг уйида ҳаққим бўлмаса?

Равшан Қодиров, Навоий вилояти

Адвокат Дилфуза ТЎХТАЕВА жавоб беради: — Уй рўйхатига киритиш ёки чиқариш масалалари мулкдорнинг истагига кўра амалга оширилиши мумкин. Агар бу масаласида эътирозингиз бўлса, уй-жой жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилинг.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси

    Бошқа янгиликлар