8- ва 12-автобус саройлари 30 та янги "Исузу" автобусларига эга бўлди.
Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига қарашли автобус саройлари 3 йил ичида янги замонавий автобуслар билан таъминлаб борилади. Режага кўра катта ва кичик сиғимли МАN ва Исузу русумли жами 865 дона янги автобуслар шаҳримиз аҳолисига хизмат кўрсатиши керак.





