АсосийSavol-javob

ҚОНУНИЙ НИКОҲДАН ЎТМАГАНЛАР АЛИМЕНТ ОЛИШИ МУМКИНМИ?

'ҚОНУНИЙ НИКОҲДАН ЎТМАГАНЛАР АЛИМЕНТ ОЛИШИ МУМКИНМИ?'ning rasmi

Синглимнинг никоҳи қонуний қайд этилмаган. Кейинроқ расмийлаштиришади, деб юраверибмиз. Энди эса бир ярим ёшли фарзанди билан отамизникига келиб ўтирибди. Куёв яна уйланиб олган. Боласини йўқламайди ҳам. Ҳарна ёрдам бўлсин деб, жиянимга алимент ундирмоқчимиз. Бунинг иложи борми?

Зуҳра Воҳидова, Андижон вилояти

Адвокат Дилфуза ТЎХТАЕВА жавоб беради: — Агар боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига боланинг отаси сифатида куёвингиз ёзилган бўлса, қонуний никоҳ йўқлигига қарамай, алимент мажбуриятларини юклатиш бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар