Россиянинг Владимир вилоятида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида тўрт фуқаро жуда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди, улардан икки нафари болалар. Икки ёшли бола шифокорларнинг уринишларига қарамай, вафот этди.
«Telegraf.uz» нашрининг ёзишича, айни дамда беш ёшли қизчанинг аҳволи ҳам шифокорларни хавотирга солмоқда.
10 октябрь куни қизча вертолёт орқали Москвага кўчириб келинди. Тахминан, бир соатдан кўпроқ вақт учган ҳаво транспорт воситасида бемор учун барча шароитлар яратилган бўлиб, унга парвоз пайтида тиббий ёрдам кўрсатиб турилди.
Ҳозирча қизалоқнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Москвалик шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.






