— “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан Самарқанд-Истанбул-Самарқанд янги йўналиш йўлга қўйилади, деб эшитдим. Шу ростми?
Собир Ботиров, Жиззах вилояти Фориш тумани
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизмати:
- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича қатновларни бажаришни бошлайди.
Қатновлар 2017-йилнинг 30-октябридан бошлаб душанба кунлари бажарилади.
Жадвал қуйидагича:
- ҲЙ 275 Самарқанд-Истанбул: Самарқанддан учиш 20:00, Истанбулга етиб бориш 23:00
- ҲЙ 276 Истанбул-Самарқанд: Истанбулдан учиш 00:30 (+1), Самарқандга етиб бориш 06:45
Барча пунктларда учиш маҳаллий вақтларда кўрсатилган.
Авиачипталарни онлайн бронлаш ва сотиб олишни сайтимизнинг “Онлайн-бронлаш” бўлимида амалга оширишингиз мумкин, шунингдек авиачипталарни барча сотиш шохобчаларидан сотиб олишингиз мумкин.
Маълумотлар олиш учун телефонлар:
Тошкентда: 140-02-00.
Самарқандда: (366) 232-36-59 (366) 232-36-41.