АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИГА 100 КУН: 20 МИНГДАН ОРТИҚ ЕТАКЧИЛАР КEНГАШИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИГА 100 КУН: 20 МИНГДАН ОРТИҚ ЕТАКЧИЛАР КEНГАШИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий негизи ҳисобланган бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича барча таълим муассасаларида “Ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилди.

Бугунги кунга қадар ўзаро ҳамкорлик асосида имзоланган ҳужжатлар орқали таълим муассасаларида 11 минг 266 та, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 3 минг 200 та, тадбиркорлик соҳаси ва фермер хўжаликларида 3 минг 755 та, жамоат ташкилотлари ва бошқа йўналишлар бўйича 2 минг 365 та ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг республика бошқарув органларида 50 та жами бўлиб 20 минг 636 та Етакчилар Кенгаши фаолияти тузилди ҳамда ўз фаолиятини бошлади.

    Бошқа янгиликлар