2017 йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар шахслар тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан берилган маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 10 октябрь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2809 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 946 тасини қўпол турдаги, 31 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 10 октябрь куни жами 617 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 377 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 240 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.






