07.12.2013 16:00
“Реал” Суарес учун 72 миллион евро беришга тайёр
“Goal.com”нинг таъкидлашича, “Реал” Суаресни қишки трансфер даврида сотиб олишга уриниб кўради, бироқ клуб бу масалага келаси йил ёзда қайтиши ҳам мумкин. Мазкур манба тарқатган хабарга кўра, “Ливерпуль” Суаресни инглиз Премьер-лигасида ўйновчи клубга қўйиб юбориш нияти йўқ, бироқ мамлакат ташқарисидан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Суарес Премьер-лигада тўққизта ўйинни ўтказиб, уларда 13 та гол урган.