АсосийSUG'DIYONA

ҚАТИҚДАН ГЎЗАЛЛИК МУОЛАЖАЛАРИ

'ҚАТИҚДАН ГЎЗАЛЛИК МУОЛАЖАЛАРИ'ning rasmi

Юз терингиз қуруқ бўлса, ёғли қатиқни бироз илитиб, юзингизга суртинг-да, енгил ишқаланг. Сўнг илиқ сувда чайиб оласиз.

2 ош қошиқ қатиққа 1 чой қошиқ денгиз тузини аралаштирсангиз скраб ҳосил бўлади. Мазкур воситани юзга ҳам баданга ҳам ишлатишингиз мумкин.

2 чой қошиқ қуруқ кўк чойни 2 ош қошиқ қатиққа аралаштириб, юзингизга суртинг-да, 15 дақиқадан сўнг ювиб олинг. Ушбу ниқоб юз терисини оқартиради.

Ярим пиёла қаттиққа шунча миқдорда қайнатиб илитилган сувни аралаштиринг. ҳосил бўлган аралашмага қўлингизни ботириб, 10 дақиқа ушлаб туринг. Қатиқли ванначка қўл терисини юмшатиб, тирноқларни мустаҳкамлайди.

Қуруқ сочларга – битта тухум сариғи, 1 чой қошиқ канакунжут мойи ва 3 ош қошиқ қатиқни аралаштириб, соч илдизига суртинг. 25 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб оласиз.

ҳафтада бир марта соч илдизига қатиқ суртиб, енгил уқалаш ёрдамида сочларни ҳам озиқлантирасиз, бошдаги қон айланишини ҳам яхшилашга эришасиз. Қатиқли муолажадан сўнг лимон шарбати аралаштирилган сувда сочингизни чайсангиз, товланиб туради.

3 ош қошиқ қатиққа 2 ош қошиқ ивитилган хамиртурушни қўшинг. Ниқобни соч илдизидан узунасига қараб суртиб чиқинг. 20 дақиқадан кейин эса ювиб оласиз. Мазкур ниқоб тўкилувчан ва синувчан сочларни ҳаётга қайтаради.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар