— Вақти-вақти билан қўл кафтимнинг терлаши ва ўз-ўзидан музлаб қолаётганини сезаяпман. Бу юрак билан боғлиқ эмасми, дея хавотирдаман.
А.Тўраев, Наманган шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Феъл-атворига кўра таъсирчан инсонларда вегетатив нерв тизими заиф бўлади. Бундай кишилар бирор нимадан қаттиқ асабийлашса, қўрқса ёхуд ваҳимага тушса, қўл кафтининг терлаши ёки музлаши юз беради. Қўл кафтидаги мазкур ўзгариш нерв тизимидан ташқари эндокрин тизим фаолиятига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Сизга маслаҳатим, терапевт, эндокринолог шифокорлар кўригидан ўтиб, даволанинг. Сиздаги безовталик юракка боғлиқ эмас.






