АсосийSalomatlik

Мадад-шифо: “ЖАРОҲАТ ОЛГАНДИМ...”

'Мадад-шифо: “ЖАРОҲАТ ОЛГАНДИМ...”'ning rasmi

— 2013 йил бошимдан темирга ўхшаш металл билан жароҳат олганман. Зарб ўрнида ғурра ҳосил бўлган. Шундан кейин уч ой ўрнимдан қимирламай ётдим. Миям чайқалган чоғи, ҳозиргача кўнглим айнийди, сал нарсага асабийлашаман, кўз олдим хиралашиб кетади. Шифокорга учрасам, асабдан, деяпти. Лекин мен бу жавобга қониқмадим.

Жавоҳир Тошев, Бухоро шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Эҳтимол, сизда ёпиқ бош мия жароҳати содир бўлгандир. Уч ой ўрнингиздан қўзғалмай ётганингиз бош мия чайқалишидан дарак бераяпти. Агар ўша вақтда шифокорга мурожаат қилиб, ўз вақтида ва тўғри даволанганингизда бугунгидек безовталиклар бўлмасди. Эндиликда терапевт ва невролог кўригидан ўтиб, бош мияни магнит резонанс томография текширувини ўтказиш лозим. Таҳлил хулосаси бош мияда қандай ўзгаришлар борлигини кўрсатса, уларни бартараф этишга доир муолажа буюрилади. Борди-ю безовталикларга эътиборсизлик билан қарасангиз, кейинги асоратлари янада жиддийлашиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар