1

АЁЛЛАРНИНГ КАТТА МУАММОСИГА ЕЧИМ ИЗЛАЙМИЗ!

СУҒДИЁНА 17.10.2017, 09:26
Теглар: Гўзаллик
АЁЛЛАРНИНГ КАТТА МУАММОСИГА ЕЧИМ ИЗЛАЙМИЗ!

Минг ҳижолат билан бўлса-да ўзимни қийнаётган муаммони ошкор этишга журъат қилдим. Аввалдан кўкракларим катта бўлган. Турмушга чиқиб фарзанд кўрганимдан кейин, муаммо янаям катталашди. Таниш-билишларим фарзандингни кўкракдан чиқарганигдан кейин ҳаммаси яхши бўлади, деб таъкидлашарди. Мана бир неча ой аввал бу ишни ҳам қилдим. Лекин бефойда. Бирор чораси топилармикан деб таҳририятга мурожаат қилаяпман. Ўйлайманки, бу биргина мени эмас, бошқа аёлларни ҳам ўйлантирадиган муаммо. Унинг ечимини топишда кўмаклашсангиз хурсанд бўлардим.

Ирода

Нимаси «бош оғриқ»?

Тан олиш керак атрофимизда «Қанийди кўкракларим бироз каттароқ бўлса...» дегувчилар кўплаб топилади. Бироқ меъёрдан катта сийналар ҳам бир қатор ноқулайликдарни келтириб чиқаради. Масалан, умуртқа поғонасига доимий оғирлик тушиши натижасида оғриқлар безовта қила бошлайди. Шунинг учун аёллар умуртқа поғонасидаги мушакларни мустаҳкамловчи машқларни мунтазам бажариб боришлари лозим. Қолаверса иссиқ кунларда терлаш, турли тошмаларнинг тошиши ҳам ҳаловатингизни бузиши мумкин. Унда нима қилиш керак?

Сузишни биласизми?

Тиббий нуқтайи назардан кўкракнинг ҳажми наслга ва гормонал мувозанатга боғлиқ ҳисобланади. Бу омилларни четлаб ўтишнинг имкони йўқ, албатта. Бироқ кўпгина хонимлар муаммони ортиқча сантиметрлар билан бирга орттириб олишади. Шунинг учун ҳам вазннинг камайиши кўкрак ҳажмига ҳам таъсир кўрсатади. Демак галдаги вазифангиз ортиқча сантиметрлардан халос бўлиш. Биласиз, бунинг бир қанча усуллари мавжуд. Шулар орасида энг самаралиси спорт машғулотлари ҳисоланади. Ушбу муаммодан азият чекаётган аёлларга мутахассислар барча мушакларни бир йўла ҳаракатга келтирувчи сузиш спорт тури билан шуғулланишни тавсия этишади. Чунки у нафақат кўкрак ҳажмини ихчамлаштиради, балки унинг шаклини ҳам яхшилайди. Бироқ қанча тез озсам, шунча яхши деб ўйламанг. Натижа сари аста-секинлик билан ҳаракатланинг. Ҳа айтгандек, олдингизга мақсадни жиддий қўйган экансиз, вақт топган заҳотингиз турли гимнастика машқларни ҳам канда қилманг. Айтайлик, енгил гантелларни олиб (пластик идишга сув тўлдириб фойдалансангиз ҳам бўлади), қўлларингизни ён томонга ёйинг. Сўнг уларни ҳудди гармон чалгандек ҳаракатлантирасиз. Машқни ҳар куни 20-25 мартадан бажариш лозим.

Танловда адашманг!

Ушбу муаммонинг чорасини излаётган аёллар сийнабанд танлай туриб ўз ўлчамларидан кичигига ихтиёр беришади. Қанчалик тортиб турса, шунча яхши деб ўйлашса керак-да. Аслида, бу хатонгиз муаммони янада бўрттириб қўйишини тушунишингиз лозим. Сийнабанднинг ўзингизга мосини (имкон қадар поролонсизини) танлашдан уялманг. Ёдингизда бўлсин, ҳаддан ташқари тортиб турувчи ички кийимлар онкологик хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

Жарроҳлик

Ҳа, муаммони пластик жарроҳ билан ҳал этишингниз ҳам мумкин. Бироқ тиғ остига ётишга кўпчилик аёллар журъат этишмайди. Бу усулнинг ҳам ўзига яраша «+» ва «-» томонлари мавжуд. Агар муаммони ҳал этишнинг ушбу усули ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, биринчи навбатда келажакда фарзанд кўришни истайсизми, уни кўкрак сути билан озиқлатириш ниятидамисиз? Шу саволларга жавоб топишингиз даркор. Чунки редукцион маммопластикада аъзодаги ёғлар билан бирга сут безларининг бир қисми ҳам олиб ташланиши мумкин.

  • Одатда кўкрак ҳажмини икки бараварга кичрайтириш имконияти мавжуд.
  • Жарроҳликдан кейин бошқаларга сезилмаса-да, албатта чок излари қолади.
  • Операция жараёнида нерв тўқималарига зиён етгани боис, тикланиш даврида оғриқлар, увишишлар бўлиши мумкин. Қолверса, сезгилар аввалги ҳолига қайтишига кафолат берилмайди.
  • Амалиёт умумий наркоз остида ўтказилади. Организмнинг тикланиш жараёни 5-7 кун давом этади. Ўзингиз истаган натижани эса 3 ойдан кейин кузатишингиз мумкин.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Yana maʼlumot yoʻqmi 06.11.2022, 20:47
Yana maʼlumot yoʻqmi
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1