1

«ҚАЙНОТА-ҚАЙНОНАМ БИЗ БИЛАН БОРДИ-КЕЛДИ ҚИЛМАЙДИ...»

СУҒДИЁНА 17.10.2017, 11:20
Теглар: Оила
«ҚАЙНОТА-ҚАЙНОНАМ БИЗ БИЛАН БОРДИ-КЕЛДИ ҚИЛМАЙДИ...»

— Қирқ икки ёшдаман. Турмушга чиққанимга йигирма бир йил бўлди. Турмуш ўртоғим чет элга қатнаб ишлайди. Қайтона-қайнонам азалдан биз эр-хотинни ёқтирмайди. Ҳатто тўй-маъракаларга ҳам чақирмай қўйишган. Яқинда биз ҳам ўғил уйлантириш ниятидамиз. Улар билан қандай муомила қилишни ҳам билмай қолдим. Боз устига, эрим мени урадиган одат чиқарган. Эрта-индин келинни олдида ҳам калтак еб ўтиравераманми? Оиламни асраб қолиш ва оилавий муҳитни соғломлаштириш учун менга маслаҳат беринг...

Саодатхон, Самарқанд шаҳри.

Филология фанлари номзоди, журналист Муҳиба ҲАМИДОВА маслаҳат беради.

— Сабабсиз оқибат бўлмас, синглим. Қайнота- қайнонангизни сизни ёқтирмаслиги масаласи бизга қоронғу. Маслаҳатимиз шуки, аввало ўзингизнинг ҳаракатларингиз, гап-сўзингизни бир тафтиш қилиб кўринг. Инсон айбни ўзидан изласа, жумбоқ тезроқ ечилади. Шунга асосан сиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Аниқ хулосага келгач, муолажани ўзингиздан бошланг. Оилада соғлом муҳит ҳукмрон бўлишини истасангиз, феъл-атворни янада ижобийроқ томонга ўзгартиришга киришинг. Йигирма бир йиллик турмуш тарзида яхши, қувончли кунлар кўп бўлган. Хўжайин ҳориб-чарчаб, асабий бўлиб келганда ўша бахтли кунларни эслатинг, фарзандлар эришаётган ютуқлардан, келгусидаги эзгу ниятлардан гап очинг.

Фарзандлар улғайган сари ота-онага меҳри ортиб боради. «Ўзим отаман-ку, бола-чақа деб югуриб еламан, аммо ғанимат бўлиб қолган ота-онам учун нима қилиб бердим?» деган андиша ич-этини кемиради. Балки ота-онаси билан яхши муносабатда бўлмаётганлигининг сабабини сиздан кўраётганлигидан алами келаётгандир. Сиз биринчи навбатда қайнота ва қайнонанинг ҳузурига бориб, узр-маъзур айтиб, уларнинг кўнглини топишга ҳаракат қилинг. Мана кўрасиз, турмуш ўртоғингизнинг ўз-ўзидан сизга муҳаббати ортади. Ота-она ва фарзанд, набиралар — узилмас ришта эканлигини унутманг. Сиз эса улар ўртасидаги сабрли ва мулоҳазали восита — келинпошшасиз. Шуни унутманг. Яхшилик қилаверинг, яхшилик ҳеч қачон ерда қолмайди. Болаларингиз сиздан ўрнак олади. Уларнинг тақдири гўзал бўлишига фақат биз оналар сабабчи бўла оламиз. Оилангиз мустаҳкам қўрғонга айланишини истаб қоламиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1