1

БЎЛАЖАК КЕЛИНЛАР ВА УЛАРНИНГ ОНАЛАРИ УЧУН...

СУҒДИЁНА 17.10.2017, 13:45
Теглар: Оила
БЎЛАЖАК КЕЛИНЛАР ВА УЛАРНИНГ ОНАЛАРИ УЧУН...

1. Биринчи учрашув кўнгилдагидек ўтиб, кейинги синов учрашувига рухсат олингач, икки томон бир-бирига ниҳоятда эътибор қаратсин. Вақт ўтгандан кейинги пушаймонлар душманлик қилмаслиги, «билмаган эканмиз» демаслик учун ҳар қанча суриштирсангиз, керак бўлса, мактаб, коллеж, олий ўқув юрти, ишхона, маҳалла, қўни-қўшнидан фикр олсангиз, ҳеч ким сизни уят қилмайди, ҳеч хижолатлик жойи бўлмайди. Бир умрлик савдода минг марта текшириб олиш ҳам фарз, ҳам қарз.

2. Қизлар тўй хабари бошланган вақтда гоҳ асабий, гоҳ қувноқ, кайфиятлари ўзгарувчан бўлиб қолади. Қизларжон, бу жуда муҳим палла. Тўйингизга бир ой қоладими ёки уч ой, шу пайтгача нималарни ўрганмоқчи, қай режаларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, ҳаммасига улгуришга ҳаракат қилинг. Ўқисангиз, баҳоларингизни яхшилашга, баллардан жамғариб олишга ҳаракат қилинг. 15 та ялтироқ кўйлак тиктириш учун 15 кунлаб бозор кезмаслик учун ҳар бир ишга режа билан ёндашинг.

3. Қизларжон, «қўлингиз ширин» дейилиши учун қозонга кўп гўшт ташлашингиз шарт эмас. Ҳар турли таомни тез ва камхарж қилиб ва энг муҳими, туз-намагини ростлаб пишира олишингиз керак. Ҳозирги келинлар ҳам суюқ, ҳам қуюқни билиши, ёнига салат тайёрлаши, ширинлик пишириши, Европа, уйғур таомларини уддалаши стандарт вазифаларга айланмоқда. Тайёргарликни олдиндан бошланг, ўрганганларингизни турмушга чиққунингизча кўп марта синовдан ўтказиб туринг.

4. Бўлажак келинлар бўлажак куёвлар билан учрашишга алоҳида тайёргарлик кўриб чиқадилар, ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Қизларжон, мана шу ҳолатингиз ҳар доим ёдингизда сақланиб қолсин! Чунки йигит сизни шу ҳолатда ўзига ёр деб сайладими, демак, бу кўриниш, бу навозишу муомала унга маъқул. Кўнглига доимий янги йўлларни топиш учун шу юриш-туришингизни такомиллаштириб боринг-у, аммо тўхтаб, ортга чекиниб, «асли ўзи бунақаман» деб «ўтириб олманг»!

5. Оналарга маслаҳат: тўйдан олдин бўлажак қайнона билан телефонда ёки бир-икки учрашиб мулоқотга киришганингизда унинг феъли, баъзи хислатлари очилиб боради. Қизингизга унинг яхши жиҳатларини айтинг-у, агар тўйни тўхтатиш истагингиз бўлмаса, ёмонларини ичингизга ютинг. Агар қизингизни шу аёга топширишингиз аниқ бўлса, ҳозирдан унинг юрагига хавотир ўтини солишнинг, бошидан ёмон кўрсатишнинг кераги йўқ.

6. Дейлик, бўлажак қуда билан келишиб иш тутилаётган чоғда орага тушунмовчиликлар тушди. Бунга йигит ва қизнинг муносабатлари аралаштирилмаслиги керак. «Куёвга айт, «тўй юборар»нинг қуруғини жўнатсин, режамиз ўзгарди», «Яхшироқ тўйхона топсин», «Чаллари, келинсалом қилмасликка онасини кўндирсин» кабилар билан икки ёшнинг энг яхши даврини юрак сиқдилар-у, кўнгил задаликларга тўлдирманг. Энг яхшиси, катта ўзгаришлар ҳақида фақат катталарнинг ўзи билан дипломатик мулоқотга киришишдир.

7. Оналар «қизим уялиб қолмасин», деб, бор-будини сарфлаб, унга мол-дунё йиғадилар. Мана шу ерда дид борасида қуданинг истакларига кескин қарама-қарши чиқиб қолмаслик учун эл-юртнинг, янги келин-кеватларнинг сарпо-суруғи, мебели, пардасини диққат билан ўрганиб чиқинг. Фақат дўкондор ёки парда тикувчининг фикри баъзан камлик қилади. Ҳаммага ёқадиган ва сизнинг ҳамёнингиз кўтарадиган ўрта йўлни танланг. Кўпинча қайноналар молнинг қиммат ёки арзонлигига эмас, дидсизлигига нисбатан эътироз билдирадилар.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1