САМАРҚАНДДА ПОРА ОЛАЁТГАН ОТМ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 17.10.2017, 16:33
САМАРҚАНДДА ПОРА ОЛАЁТГАН ОТМ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Самарқандда бир неча нафар талабалар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўзларининг ўқитувчилари устидан шикоят аризаси ёзишди. Уларнинг сўзларига кўра, бу ўқитувчилар улардан ўқишга кирганлар рўйхатининг юқорисидан жой олишгани учун катта пул сўрашган.

2,5 минг доллар – айнан шунча пулни Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчилари Хасанбой Эсонов ва Шерқўзи Азимов уч нафар абитуриентдан талабаликка қабул қилиниш учун сўрашган.

Талабаларнинг таъкидлашларича, улар институтга ўзларининг билимлари билан ўқишга киришган, улардан эса юқорида номлари қайд этилган ўқитувчилар ҳамда Холмурод Рахимов ва Камолиддин Уроқовлар кўрсатилган ёрдамлари учун пул талаб қилишмоқда. Акс ҳолда эса – талабалар сафидан четлатишлари билан қўрқитишмоқда.

Тезкор тадбирлар натижасида кафедра ёрдамчиси Хасанбой Эсонов ва декан ўринбосари Камолиддин Ўроқовлар 7 минг доллар пора олаётган чоғларида қўлга олинди.

“Ўзбекистон 24” телеканали бу ҳақда лавҳа тайёрлади:


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1