АсосийSUG'DIYONA

БРОККОЛИ САРАТОН КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ…

'БРОККОЛИ САРАТОН КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ…'ning rasmi

Дунё бўйлаб олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасига кўра, баъзи бир ўсимликлар таркибидаги фойдали моддалар саратон ривожланишининг олдини олади. Бу маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиш саратонга чалиниш хавфини камайтиради.

Брокколи: карамгуллилар гуруҳига кирувчи бу ўсимлик таркибидаги сульфорафан саратон тўқималарининг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади. Брокколини узоқ пиширмаслик лозим, шунингдек, уни пиширилмаган ҳолатда салатларга ишлатиш тавсия қилинади. Оқ карам ва гулкарам ҳам саратонга қарши курашувчи хусусиятга эга.

Дуккалилар: мош, ловия, нўхат хавфли тўқималар ҳосил бўлишининг олдини олади. Таомномангизга албатта кўк нўхат ва ясмиқ (чечевица)ни киритинг.

Зайтун ёғи саломатлик учун фойдали ва саратон тўқималари ўсишининг олдини олади. Саратон касаллигига чалинмаслик учун кунига 2 ош қошиқ зайтун ёғи истеъмол қилиш кифоя.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар