АсосийSUG'DIYONA

ТИРНОҚЛАРНИНГ ҚИШКИ ПАРВАРИШИ УЧУН 5 ТАВСИЯ!

'ТИРНОҚЛАРНИНГ ҚИШКИ ПАРВАРИШИ УЧУН 5 ТАВСИЯ!'ning rasmi
  • Қўл терисини озиқлантирувчи ҳамда юмшатувчи таъсирга эга кремлардан ҳар куни фойдаланинг. Айниқса, таркибида А, Е, D витаминлари бўлганлари жуда фойдалидир.
  • ҳафтада бир марта тирноқларни тартибга келтириб олсангиз кифоя. Тез-тез такрорланиши эса тирноқ атрофидаги терини зарарлантириши мумкин.
  • Таомномангизда пишлоқ, тухум, гречиха, сабзи ҳамда исмалоқ каби маҳсулотлар бўлишига диққат қилинг. Улар таркибидаги фойдали бирикмалар тирноқ ўсишини тезлатиб, қаттиқлигини таъминлайди.
  • ҳозирда синувчан тирноқлар парвариши учун турли косметик воситалар оммалашган. ҳамёнингизга мосини тангланг-да, эринмай улар учун вақт ажратинг.
  • Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг. Совуқ мавсумда организм сувсизланишга мойил бўлади. Тери қуруқлашиши, ҳатто, тирноқларнинг носоғлом кўриниши ҳам шундан. Бу каби муаммолар бўлмаслиги учун чой, газсиз сувдан ташқари мева ва сабзавотлар шарбати ҳам мақбул таклиф.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар