АсосийSalomatlik

Мадад-шифо: ҚОН БОСИМИНГИЗ КЎТАРИЛИБ ТУРСА...

'Мадад-шифо: ҚОН БОСИМИНГИЗ КЎТАРИЛИБ ТУРСА...'ning rasmi

Артериал қон босимининг кўтарилиши бир қанча безовталикларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса қуйидаги дамламани синаб кўринг.

Сирланган идишга бир сиқимдан қуритилган дўлана ва наъматак меваси, 1 чой қошиқ (ёки 1 халта) валериана ва пустирник ўсимликлари ҳамда 1 ош қошиқ зиғир уруғини солинг-да, устидан 500 мл. қайнаган сувни қуйинг. Идиш устини ёпиб, ярим соатга қолдиринг. Дамламани докадан ўтказиб, истеъмолга яроқли ҳолга келтирсангиз бас, бир кунда уч маҳал 150 мл.дан қабул қилишингиз мумкин.

Муолажа уқалаш усуллари билан янада самарали натижа беради. Жумладан, қулоқ солинчаганинг ортида жойлашган нуқтани бир неча дақиқа давомида кўрсаткич бармоқ билан аста уқалайсиз. Мазкур чора қон босимини меъёрда ушлашга ёрдам беради.

Қон босимини назоратда ушлаш учун занжабил илдизидан фойдаланиш мумкин. Суюқ дамланган кўк чойга чой қошиқнинг учдан бир қисми миқдорида занжабил кукунини аралаштириб, аста ичилади. Занжабилли чой эрталаб қабул қилингани маъқул.

Ваннага сув тўлдириб, 25 мл. валериана эритмасини қўшинг. Бир сиқим денгиз тузидан аралаштириб юборсангиз, таъсири кучаяди. Қон босимини меъёрлаштиришга кўмак берувчи ванна 15 дақиқа қабул қилинса, кифоя. Такрорийлиги ҳафтасига 2 марта.

    Бошқа янгиликлар