Буйракда қум ёки тош йиғилишида пиёз ва шакар аралашмасидан тайёрланадиган усул тавсия этилади.
Демак, 2 кг пиёзни пўстидан тозалаб, майда тўғранг-да, 2 кг. майда шакар билан аралаштиринг. Аралашмани ўрта оловга қўйиб, 2 соат давомида қайнатинг. Ҳосил бўлган суюқликни докадан ўтказинг-да, шиша банкаларга солиб чиқинг.
Пиёз+шакарли қайнатмани бир кунда 3 маҳал, 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичиш лозим. Таъми оғизни бемаза қилмаслиги учун қайнаган сув (илиқ ҳолида) ичиш мумкин.
Шиша банкага солинган суюқлик музлатгичда сақланади.Муоалажа умумий ҳисобда 3 ҳафта давом этади.
5 кундан кейин пешоб суюқлигида қум чўкмаларига кўзингиз тушиши мумкин. Аралашма қовуқда оғриқни келтириб чиқариши мумкин. Бу буйракдаги тошнинг жойидан силжиганини англатади.
Тавсияларни қўллашдан аввал даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.






