АсосийSUG'DIYONA

«BOUNTY» ТОРТИ

'«BOUNTY» ТОРТИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: хамирига: 250 гр. маргарин, 200 граммдан ун ва шакар, 2 чой қошиқ хамир юмшатгич, 4 дона тухум, 4 ош қошиқ сут, 3 ош қошиқ какао; ичига солишга: 500 мл. сут, 6 ош қошиқ буғдой ёрмаси (манний ёрмаси), 200 граммдан сариёғ, шакар ва кокос қириндиси; глазурь учун: 200 гр. сутли шоколад.

Тайёрланиши: 1. Маргаринни хона ҳароратида юмшатиб, хамир учун ажратилган барча масаллиқларни солиб, аралаштиринг. Айлана шаклдаги қолипга хамирни солиб, 175 даражада қиздирилган газ печига 50 дақиқага қўйинг. Корж пишгач, бироз совутиб, энига ўртасидан икки бўлакка бўлинг.

2. Сутни қайнатиб, буғдой ёрмасини 1 ош қошиқдан солиб, аралашатириб турган ҳолда 5 дақиқа қайнатинг.

3. Сариёғни шакар билан бирга миксер ёрдамида кўпиртиринг.

4. Бўтқани кокос қириндиси, шакарли сариёғ билан арашлаштиринг. Корж ўртасига кремдан суртиб, иккаласини бир-бирига ёпиштиринг. Юзига эса қолган крем ва шоколадни сув буғида эритиб, суртинг. Шоколад қотгунча музлаткичда қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.

6 кишилик.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар