1

ПАРДОЗ БОРАСИДА 5 ТА УЙДИРМА ВА ҲАҚИҚАТ

СУҒДИЁНА 19.10.2017, 16:45
Теглар: Гўзаллик
ПАРДОЗ БОРАСИДА 5 ТА УЙДИРМА ВА ҲАҚИҚАТ

Ҳар бир аёлнинг ташқи кўринишини парваришлаш бўйича бир қатор қонун-қоидалари бўлади. Бироқ баъзи гўзаллик сирлари хақиқатдан йироқ эканини билишимиз зарур. Қуйида пардоз-андоз борасидаги хато ва тўғри фикрларни келтирамиз…

1-уйдирма. Кремлар таркибидаги консервантлар тери учун зарарли.

Кўп ҳолларда бундай эмас. Замонавий косметик воситаларда консервантлар сифатида биринчи навбада парабеналардан фойдаланилади. Одатда улар терига зиён етказмайди. Бироқ парабенали кремлардан тез тез фойдаланилса, бу моддалар терида пардозни кетказишга мўлжалланган воситаларнинг ҳам кучи етмайдиган кўринмас қатлам хосил этади. Бунинг натижасида эса ҳуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин.

2-уйдирма. Сочни тез-тез тараш уларнинг тўкилишига сабаб бўлади.

Аксинча. Сочни тез тез тараб туриш бош терисида қон айланишини яхшилаб, массаж таъсирига эга бўлади. Натижада сочингиз янада соғломлашади. Бундан ташқари, мазкур йўл билан сиз сочни пардозлаш воситалари қолдиқлари ва чангдан халос этасиз. Аммо тароқ танлашда адашмаслигингиз зарур. Табиий тишли тароқ чўткалари айни муддао. Арзон пластик тароқлар эса сочингизга чиндан ҳам зарар етказиши мумкин.

3-уйдирма. Тирноқ бўёғи тирноқ пластиналарини қуритиб юборади.

Мазкур фикрни тўлиқ тасдиқлаш мумкин эмас. Ҳаммаси тирноқ бўёғига ва биринчи навбатда бўёқ асосига боғлиқ. Муҳими, бўёғингиз формальдегиддан холи бўлиб, таркибида кальций, А ва Д витаминлари бўлиши керак. Шунда тирноқларни эҳтиёт қилибгина қолмай, уларни яхши парвариш ҳамда самарали озуқа билан таъминлайсиз. Бундан ташқари, тирноқ ва кутикулаларга мунтазам равишда мустаҳкамловчи махсус ёғларни суртишга ҳаракат қилинг. Муолажани ҳафтасига икки маротаба амалга оширсангиз, доимий маникюрга қарамай тирноқларингиз мустаҳкам ва соғлом бўлади.

4-уйдирма. Туш сабаб киприклар синиб, тўкилади.

Йўқ. Замонавий тушлар киприкларга зиён етказмайди, аксинча, уларни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоялайди. Бунинг учун тушга махсус протеинлар қўшилади. Аммо ухлашдан олдин тушни ювиб ётмасангиз, киприкларингиз тузилишига чиндан ҳам зиён етиши мумкин.

5-уйдирма. Муаммоли тери пилингга кўп эҳтиёж сезади.

Йўқ. Терингиз муаммоли бўлиб, тез-тез ҳуснбузарлар тошса ҳам, пилинг муолажасини ҳафтада бир маротабадан кўп амалга ошириб бўлмайди. Агарда пилинг муолажасини кўп қилдирсангиз, терингизни ҳимоя қатламидан маҳрум этасиз ва у бактерияларга таъсирчан бўлиб қолади. Натижада бактериялар янада кўпаяди. Бундан ташқари, ташқи механик таъсирдан терингиз янада қуриб кетади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1