АсосийSUG'DIYONA

РУЧКА СИЁҲИ… ЙЎҚОТАМИЗ!

'РУЧКА СИЁҲИ… ЙЎҚОТАМИЗ! 'ning rasmi

Кичкина тўполончи ручкада чизиб ташлаган ўйинчоқларни, уй жиҳозларини, кийимларни, сумкаларни ташлаб юборишга шошилманг. Сиёҳдан қолган доғдан xалос бўлишнинг кўп синалган усуллари бор. Єуйида йиллар давомида тажрибали уй бекалари томонидан синаб кўрилган усуллардан келтирдик:

1. Кир совун ёки доғларга қарши маxсус совунда доғ бўлган буюмни ювишга ҳаракат қилиб кўринг ёки латтага кир совундан суртиб, доғни артинг.

2. Доғ бўлган жойни намлаб, шу жойга туз ва кир ювиш кукунидан сепиб қўйинг. 20 дақиқага ивитиб қўйиб, сўнг доимий услубда ювиб ташланг.

3. 1 чой қошиқдан новшадил спирти ва водород перексидини 1 стакан сувда аралаштириб, шу аралашмада доғни артинг.

4. Доғга туз сепиб, устидан лимон сиқиб, шарбатини чиқаринг. 10–15 дақиқадан сўнг тозалаб ташланг.

5. Спирт ва сиркадан 1:1 га нисбатда қоришма тайёрлаб чуқур доғлар артилади.

6. Кийимлардаги сиёҳ доғларини кетгазишда эса спирт ёки атирдан фойдаланиш самарали воситадир.

7. Спирт ва ацетон қоришмаси, ҳаттоки, эски сиёҳ доғларини ҳам кетгазади. Фақат эҳтиёт бўлинг, ацетон буюмга зарар етказиши мумкин. Аввал кўринмас жойда синаб кўринг.

8. Ўйинчоқлардаги доғларни эса истеъмол содаси ёрдамида кетказа оласиз. Истеъмол содасига сув қўшиб, бўтқа ҳолатига келтириб, доғлар устига суртинг-да, 15-20 дақиқага ивитиб қўйинг. Сўнг ювиб ташланг. Оқ кийимлардаги сиёҳ доғни кетказиш учун болалар упасини доғга ярим соатга сепиб, устига тоза қоғоз сочиқни ёпиб қўйинг. Сўнг чўтка ёрдамида тозалаб олинг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Бошқа янгиликлар