1

ЮРАК, ОШҚОЗОН, БУЙРАК, АСАБГА ФОЙДАЛИ РЕЦЕПТЛАР

СУҒДИЁНА 20.10.2017, 18:20
Теглар: Соғ бўлинг
ЮРАК, ОШҚОЗОН, БУЙРАК, АСАБГА ФОЙДАЛИ РЕЦЕПТЛАР
  • Олма, нок, занжабил, чиннигул, қизил атиргул суви ва наъматак мия фаолиятига яхши таъсир қилувчи маҳсулот сирасига киради.
  • Ошқозон фаолиятини яхшилаш учун беҳи, долчин, чилон жийда истеъмол қилинг, чиннигул, қизил атиргул, зирадан эса чой дамлаш мумкин.
  • Юрак фаолиятини яхшиловчи доривор ўсимликлар: равоч, нок, анор, беҳи, долчин, зарчава, олма, ошкўк, кашнич, қаҳрабо, долчин, чилон жийда, қизил атиргул.
  • Ич кетишини тўхтатиш учун гуруч, мош, нўхат, қаҳрабо, зира, тариқ, крахмал (картошка ва мош унларидан тайёрланган крахмал) истеъмол қилган маъқул.
  • Сафрони ҳайдашда эса олхўри, қизил атиргул, сирка, асал ва сут зардоби қўл келади.
  • Балғамни кўчиришда сабур, сано барглари, зира, қора мурч, қизил мурчдан фойдаланиш тавсия этилади.
  • Ўтни ҳайдовчи моддаларга лаванда, сано барглари ишлатилади.
  • Асабни тинчлантирувчи табиий воситалар сифатида салат барги ва унинг уруғи, кашнич, қизил атиргул, лимон, чилон жийдадан фойдаланилади.
  • Сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи маҳсулотларга петрушка, мойчечак, мингяпроқ, анис, долчин киради.
  • Қоринда ел йиғилса, зира, занжабил, бодиён, петрушка, шивит, қора мурч қўлланилган.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси.

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1