ТОШКЕНТДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ФУҚАРОСИГА НИСБАТАН БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 21.10.2017, 10:25
ТОШКЕНТДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ФУҚАРОСИГА НИСБАТАН БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳар ИИББ Жанубий Корея фуқаросига нисбатан босқинчилик содир этган шахсни қўлга олди.

2017 йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:40ларда, Хасанов Зухриддин Низомиддин ўғли, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида, Жанубий Корея фуқароси Мин Чунг Ён.га ҳужум қилиб, унинг соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, икки дона “Samsung” русумли уяли телефонлари, фуқаролик паспорти ҳамда 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1