1

Мадад-шифо: “ҚОН БОСИМИМ “САКРАЯПТИ”

САЛОМАТЛИК 21.10.2017, 13:10
Мадад-шифо: “ҚОН БОСИМИМ “САКРАЯПТИ”

— Менга нима бўлаётганини тушунмаяпман. Бир қараса, қон босимим кўтарилиб кетади, бир қараса аксинча. Пастлаб кетганидан бошим айланиб, мувозанатимни йўқотай дейман. Қон босимининг бу каби ўзгариши нимадан бўлиши мумкин?

Р.Усмонова, Самарқанд вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Сиздаги ҳолат қон томирларининг вегетатив дистонияси, соддароқ айтганда, қон томирларининг кенгайиши ёки торайиши билан изоҳланади. Бу ҳодиса аёлларда ҳайз олди синдроми, стресс, нотўғри овқатланиш сабабли келиб чиқади. Баъзан тўйиб ухламаслик ва об-ҳаво ўзгариши ҳам қон босимининг “сакраши”га олиб келади. Қон босимини меъёрлаштириш учун аввало тамономага аҳамият беринг. Кун тартибини тўғри ташкиллаштиринг. Борди-ю шундан кейин ҳам безовталиклар камаймаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1