1

СОЧ ТЎКИЛИШИДА ЁРДАМ БЕРУВЧИ МЕЗОТЕРАПИЯ БОРМИ?

СУҒДИЁНА 23.10.2017, 12:04
Теглар: Гўзаллик
СОЧ ТЎКИЛИШИДА ЁРДАМ БЕРУВЧИ МЕЗОТЕРАПИЯ БОРМИ?

— Сочим кўп тўкилади. Яқинда бир мақолада ўқидим: мезотерапия соч учун ҳам фойдали экан. Бу муолажа ёрдамида соч тўкилишининг олдини олиб, даволаш мумкинми?

Муҳайё, Самарқанд шаҳри

Бош мезотерапияси янги услуб бўлиб, у косметологияда энди оммалашмоқда. Ҳақиқатан ҳам у соч тўкилиши, учларининг “ гуллаш”ини даволашда, заиф сочларни бақувватлаштиришда яхши самара бермоқда. Мутахассислар бош ва соч илдизларининг қон айланишини яхшилайдиган моддалар, микроэлемент, аминокислота ва витаминларни саралаб олишади. Шу шаклда соч учун керакли озуқаларга бой бўлган восита ишлаб чиқилади. Бу услуб ҳар бир мижознинг муаммосини ўрганиб чиққан ҳолда қўлланилади. Натижада соч ўсиши фаоллашади, ташқи кўриниши яхшиланиб, кепаклар ҳам йўқолади. Бу услуб соч тўкилиши муаммосига ечим бўла олади ҳамда соч оқаришини ҳам тўхтатади.

Қай ҳолларда мумкин эмас?

  • Ўт пуфаги касалликларида;
  • қон қуюқлашганда;
  • ҳомиладорликда;
  • операциядан кейинги даврда;
  • саратон касаллишида.

Эмизикли аёлларга ҳам мезотерапия тавсия қилинмайди. Шунингдек, аёл гормонал конрацептив воситалар қабул қилса, буни шифокорга билдириши зарур. Мезотерапия учун тайёрланган инъекция ҳар бир мижоз организмининг хусусиятларини ўрганган ҳолда тайёрлангани боис қабул қилинаётган дори воситалари ёки касалликлар ҳам айтилиши мақсадга мувофиқ.

Ёшга доир чекловлар борми?

Йўқ. Мезотерапияни қариш аломатлари пайдо бўла бошлаган ёшдан қўллаш мумкин. Аммо мутахассис бу услубни тавсия қилишда беморнинг тери ҳолатини ўрганади ва шундан келиб чиқиб муолажани белгилайди.

Яна нималарга даво?

Мезотерапия косметологияда кўпгина муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради. Жумладан:

  • муаммоли юз териси (ҳуснбузар тошмалари);
  • целлюлит;
  • ортиқча вазн;
  • «иккинчи» бақбақа;
  • юз осилиб қолиши;
  • кўз ости «қопча»лари;
  • ажинлар;
  • юздаги томирчалар (купероз);
  • юздаги турли излар;
  • доғлар;
  • соч тўкилиши каби ҳолатларни даволайди ва йўқотади.

Муолажани неча марта олиш керак?

Мезотерапиянинг бир курси 5 та муолажадан иборат ва ҳафтасига бир марта қилинади. Ярим йилдан сўнг такрорланади.

Қаерда қилинади?

Мезотерапия албатта пластик жарроҳлик марказида шифокор томонидан амалга оширилиши зарур. Шифокор беморнинг ҳолатини ўрганиб чиққан ҳолда мезотерапия учун инъекция ҳозирлайди ва муолажани амалга оширади. Тери остига нина ёрдамида амалга оширилгани сабабли гигиена қоидаларига амал қилиниши шарт.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1