1

КУЗНИНГ 5 ТА ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТИ

СУҒДИЁНА 23.10.2017, 12:31
Теглар: Соғ бўлинг
КУЗНИНГ 5 ТА ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТИ

Кунлар совиши билан кўпчиликда шамоллаш, ҳолсизлик, кайфиятнинг ўзгариши, стресс ҳолатлари кузатилади.Бу муаммоларни фойдали маҳсулотлар билан ҳал этиш мумкин. Сизларнинг эътиборингизга инсон организми учун фойдали бўлган 5 та маҳсулотни ҳавола этамиз.

1. Карам сурункали касалликларни олдини олишда ёрдам беради. Карамда барча витаминлар, жумладан, С, В1, В2, В3, В6 ва Клар мавжуд. Барра ёки тузланган карам бирдек фойдали ва мазалидир.

2. Қовоқ — кузнинг ширин ва фойдали неъмати. Қовоқни парҳез вақтида истеъмол қилиш айни муддао бўлади. Унинг таркибида бета-каротин бўлиб, кўзни ўткирлаштиради. РР, Е, Т, К витаминлари эса анемияга даво ҳисобланади.

3. Лавлагининг камлиги сабаб, у парҳез озуқадир. Унинг таркибида фосфор, магний, темир витаминлари мавжуд. Лавлагини димланган, қайнатилган ёки дудланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг барча фойдали витаминлари сақланиб қолиши учун бутунлигича тайёрлаш мақсадга мувофиқ.

4. Олманинг фойдали тарафлари ҳақида қанча гапирсак ҳам оз бўлади. Олма таркибидаги витаминлар: С, РР, В, Н, Е, ҳамда темир, магний, кальций, йод, фосфор. Ўзингизнинг овқат рационингизга олмани доимий равишда қўшинг, ва албатта, унинг фойдасини сезасиз.

5. Селдер кўкатнинг илдизи ҳам, барглари ҳам фойдали. Юқоридаги маҳсулотларимиз каби унинг ҳам таркибида кўпгина фойдали витаминлар мавжуд. Булар: А, С, РР, Е, шунингдек, калий, темир, рух. Селдер ҳазм қилишни яхшилайди. У яна артериал босимни мувофиқлаштиради, ревматизмда ҳам жуда фойдали.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1