«Уч ой аввал фарзанли бўлдим. Ҳомиладорлик даври қийинчиликларсиз ўтган бўлса-да, туғруқ жараёни оғир кечди. Ўғлим ўқига ўралиб қолган экан. Яқинда текширувдан ўтгандик, кичкинтоймнинг бошида ўсма борлиги аниқланди. Аввалига шифокорлар киста дейишди, кейин гематома эканлиги маълум бўлди. Бундай ташхисларни эшитиб қўрқиб кетдик. Ахир гўдакда қандай қилиб гематома бўлиши мумкин? Бу боламнинг ҳаётига хавф солмайдими? Илтимос шу хасталик ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
Матлуба, Қашқадарё вилояти.
Мутахассис — тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон МАЖИДОВА.
Бу қандай хасталик?
Гематома — тананинг маълум қисмида ички қон кетиши натижасида қон тўпланиб қолишидир. Инсон бош суяги юмшоқ бириктирувчи тўқима билан қопланган, у тиббиётда суяк пардаси дейилади. Суяк пардаси қон билан яхши таъминланади. Туғруқнинг жуда тез ёки секин кечиши гўдакнинг бошидаги майда қон томирларнинг ёрилишига ва бош суягининг устки қисмида қон тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин. Бу тиббиётда кефалогематома деб номланади.
Кефалогематома — бош суяги пардаси ва бошнинг ясси суяги орасида қон тўпланиб қолишидир. Хасталикнинг 3 босқичи мавжуд бўлиб, даво чоралари айнан шу босқичларга кўра белгиланади.
1-босқичда шишнинг диаметри
2-босқичда 4–8 см. атрофида;
3-босқичда эса
Белгилари-чи?
Кефалогематома асосан бола бош суягининг тепа қисмида юзага келади. Камдан кам ҳолларда эса энса ёки пешанага яқин жойлашиши мумкин. Одатда кефалогематома гўдак ҳаётининг дастлабки 2-3-кунларида аниқланади. Аввалига терининг ранги, кўриниши ўзгармаслиги мумкин, бироқ жуда майда қонталашлар намоён бўла бошлайди.
Сабаби нимада?
Аниқлаш усуллари
Одатда гематомани анилаш қийинчилик туғдирмайди. Шифокор онадан туғруқнинг қандай кечганлигини суриштиради, боланинг бош суяги кўздан кечирилади. Кефалогематоманинг жойлашиши ва бола бош суягида нуқсон йўқлигини аниқлаш учун ультратовуш текшируви тайинланади. Баъзи ҳолларда магнит резонанс томография текшируви ҳам буюрилиши мумкин.
Қандай парваришланади?
Кефалогематомага чалинган кичкинтойни олти ойгача чайқатиш, тебратиш, силкитиш мумкин эмас. Кичкинтой учун имкон қадар тинч муҳит яратишга ҳаракат қилиш, ҳотиржамлигини таъминлаш лозим. Зарурат туғилганида шифокор дори-дармон воситалари ва турли витаминларни тайИнлаши мумкин. Хусусан қон ивувчанлигини яхшилаш мақсадида К витаминини тавсия қилади.
Сўрилиб кетадими?
Аввалига кефалогематома аниқланган гўдаклар шифокор назорати остида кузатилади. 80 фоиз ҳолларда гематома 10-14 кундан сўнг ўз-ўзидан сўрилиб кетиши аниқланган. Тўпланган қон миқдори оз бўлса, махсус даво чораларини кўриш шарт эмас. Бироқ, албатта, шифокор назорати остида шишининг ҳолати кузатиб борилади.
Агар гематоманинг диаметри
Жарроҳлик амалиёти қачон ўтказилади?
Агар гематома узоқ вақт давомида сўрилиб кетмаса, суяк пардасида қотиш жараёнлари бошланади. Оссификация (қотиш) натижасида бош суягининг шакли ўзгариши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорлар жарроҳлик амалиётини ўтказишни тавсия этадилар.
Шунингдек кефалогематоманинг йиринглаши ҳам жарроҳга мурожаат қилишга етарли асос ҳисобланади. Ўтказилган операциядан сўнг боланинг саломатлиги бир йил давомида мутахассилар томонидан кузатиб борилади.
Асоратларидан эҳтиёт бўлинг
Олдини олиш учун
Ҳомиладор аёл соғлом турмуш тарзига риоя этиши, вирусли респератор хасталиклардан ўзини асраши, шифокор назоратисиз дори воситаларини қабул қилмаслиги, айниқса қон қуйилишига олиб келувчи препаратларни қабул қилишда эҳтиёт бўлиши, гипоксия юзага келишининг олдини олиш чораларини кўриши, шифокор тайинлаган витамин ва минераллар комплексини ўз вақтида қабул қилиб бориши лозим. Шунда болада кефалогематома юзага келиш хавфи камаяди.
Хасталик ўз вақтида аниқланган ва шифокор тавсиясига кўра даво чоралари кўрилган тақдирда бутунлай даволанади. Шунинг учун бундай ҳолларда ортиқча ҳаяжон ва саросимага берилиш керак эмас. Муҳими, кичкинтойнинг саломатлигига беэътибор бўлмаслик.
МАФТУНА тайёрлади.
Манба: «Sug'diyona» газетаси
21.12.2017, 18:31
Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...21.12.2017, 18:18
Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...21.12.2017, 18:18
Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...21.12.2017, 18:15
Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...