АсосийSUG'DIYONA

АСАЛДАН НИҚОБЛАР

'АСАЛДАН НИҚОБЛАР'ning rasmi

Асалли ниқоблар терининг кўпгина муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради. Уларни тайёрлаш эса жуда осон.

Фойдали хусусиятлари

Асал терининг майда тешикчаларига осонгина сингиб, озиқлантиради ва сув балансини йўлга қўяди. Терини тетиклаштириб, ажинлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга асал таркибидаги моддалар яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, ҳужайралар нафас олишини таъминлайди, терини ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялайди.

Қуруқ юз териси учун...

1 дона тухум сариғини 1 чой қошиқ асал ва 1 чой қошиқ сабзи шарбати билан аралаштирасиз. Тайёр бўлган ниқобни юзингизга суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг ниқобни ярмига илиқ сут қўшилган сув билан ювиб ташланг.

Нормал юз териси учун...

1 дона тухум сариғини 1 чой қошиқдан табиий олма шарбати ва асал билан аралаштиринг. Тайёр бўлган ниқобни 15-20 дақиқага юзингизга суртиб, аввал илиқ сув билан, сўнг совуқ сувда чайинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар