1

«МЕНИ ХИЁНАТДА АЙБЛАШДИ»

СУҒДИЁНА 24.10.2017, 12:51
Теглар: Оила
«МЕНИ ХИЁНАТДА АЙБЛАШДИ»

— Бир-биридан ширин уч қизим бор. Аёлимга ҳеч қачон «менга ўғил туғиб бер» деб жанжал қилмаганман. Билсангиз агар, қизларимни ўнта ўғилга ҳам алмашмайман. Каттаси коллежда, иккита кичиги мактабда ўқийди. Ўн олти йил биргаликда тинч-тотув, аҳил яшаган аёлим тўсатдан оғир хасталикдан вафот этди. Уч қизим билан бўзлаб қолдик. Икки йилдан буён етмиш икки ёшли онам билан бирга яшаяпмиз. Онамнинг бод касали бўлса ҳам, ўқиётган қизларинг қийналмасин деб, рўзғордаги ишларни ўзи бажаришга ҳаракат қилади. Атрофимда онам, қизларим парвона, лекин елкадошинг, дардкашинг бўлмаса, эркак кишига қийин экан. Олти ой илгари бефарзандлиги сабаб биринчи турмушидан ажраган 36 ёшдаги аёл ишхонамизга ишга кирди. Шу аёл билан гаплашсам, ўзимни эркин ҳис қиламан, худди уни бутун умр билгандекман. Бир-биримизга бефарқ эмасмиз. Турмуш қуриш таклифи билан чиққанимда, қарши эмаслигини айтди. Онамга ётиғи билан тушунтирсам, «Ёш бола эмассан, ўзинг тўғри деб билган ишни қил, фарзандларингга меҳрибон, оқила аёл бўлса, бас» деди. Лекин, қизларимга келганда масала бироз мушкуллашди. Улар мени онасига хиёнатда айблашяпти. Айниқса, катта қизим мен билан умуман гаплашишни истамаяпти. Эртага улар ҳам турмуш қураётганида она маслаҳати керак бўлади-ку. «Бувингларни ҳам қийнаб қўйдик» десам, кўнмаяпти. Балоғат ёшидаги қизларим билан умуман келишолмаяпман…

Маслаҳат: — Қизларингиз ҳали ёш ва турмуш қурмагани учун ҳам сизни тушунмаяпти. Эртага турмуш қуриб, фарзандли бўлгачгина отасини тушунади. Ҳозир эса улар билан амма-холалари ётиғи билан, очиқчасига гаплашиб олишса, балки тушунишар. Эртага, Худо асрасин, отаси бетоб бўлиб қолса, қизлари отасига уялганидан ҳам яхши қаролмайди. Ўзингиз ҳам қизларингиз билан гаплашинг, уларнинг онасининг ўрнини ҳеч ким босолмаслигини айтинг. Уйланмоқчи бўлган аёлингизни худди ўз опангиздек қабул қилсангиз ҳам майли денг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1