АсосийSalomatlik

Мадад-шифо: “ҚОРИН ҒУЛДИРАШИ НИМАДАН?”

'Мадад-шифо: “ҚОРИН ҒУЛДИРАШИ НИМАДАН?”'ning rasmi

— Аҳамият берсам, сўнгги вақтларда қорним тез-тез ғулдираяпти. Кўпчиликнинг олдида ноқулай вазиятда қолаяпман. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Вақтида овқатланаман ёки тана вазнимга боғлиқмикан?

Сардор Турсунов, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Таомноманинг ўзгариши, ҳазм фаолиятининг бузилиши, ҳатто асабийлик ҳам қорин ғулдирашини келтириб чиқариши мумкин. Қориндаги “шовқин”га баҳо бериш учун бир қанча ҳолатларга эътибор қаратиш лозим. Жумладан, жиғилдон қайнаши, ошқозонда оғирликнинг сезилиши, ғулдираш куннинг қайси қисмида кўпроқ кузатилади? Шунга кўра керакли муолажа буюрилади. Дуккакли ўсимликлар, карам, узум ва сут ҳам қоринда газ ҳосил қилиб, ғулдирашни пайдо қилади.

    Бошқа янгиликлар