АсосийSUG'DIYONA

КЎЗ НУРИНГИЗНИ АСРАНГ!

'КЎЗ НУРИНГИЗНИ АСРАНГ!'ning rasmi
  • Кўз оғриса ёки хиралашса, умуман, унинг қувватли ва ўткир бўлиши учун аёлларга ҳар тонгда ва оқшомда сурма қўйиш тавсия этилади.
  • Таомномадан димлаб пиширилган балиқ ва жигар, барча мева ва сабзавотлар, кўкатлар ва полиз маҳсулотлар бўлгани маъқул, негаки улар кўз учун фойдали.
  • ҳар куни қовоқларни уқалаш , кўзни тез пирпиратиш, кўзни юмган ҳолда кўз соққасини уёқ-буёққа қилиб ва соат мили бўйича айлантириб машқ қилдириш лозим.
  • Бир ой давомида ҳар куни бир ош қошиқдан балиқ ёғи ичиб турилса, кўз нурининг равшан ва бақувват бўлишига эришиш мумкин.
  • Мунтазам равишда озми-кўпми хом карам истеъмол қилиш кўз нурини равшан қилади.
  • Кўзда қон босими ошган бўлса, дамланган кўк чойнинг шамасини олиб ташлаб, илиқ сувида кўзингизни кунора ювиб турсангиз, кўзнинг қон босими аста-секин нормаллашади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар