1

«МЕНИ МАЖБУРАН ТУРМУШГА БЕРИШМОҚЧИ...»

СУҒДИЁНА 25.10.2017, 17:37
Теглар: Оила
«МЕНИ МАЖБУРАН ТУРМУШГА БЕРИШМОҚЧИ...»

Наргиза, 18 ёш, Навоий вилояти:

— Туманимизда бизнинг оилага ҳамманинг ҳаваси келади. Онамнинг айтишича, бизга ўхшаган ўзига тўқ, тинч яшайдиган, фарзандлари тарбияли оилаларга қуда бўлсам дейдиганлар кўп бўларкан. Оилада тўнғич фарзандман. Ота-онам “Бош фарзандимизсан, уканг ва синглингга намуна бўлишинг керак” деб таъкидлагани учун мактабда яхши ўқишга ҳаракат қилдим. Аъло баҳоларга битириб, туманимизда жойлашган коллежга ўқишга кирдим. Коллежнинг биринчи босқичидалигимдан уйимизга совчилар келишни бошлади. Отам ҳали ёш деб, уларни қайтаради. Лекин яқинда ўн саккизга киришим билан тўй тараддудига тушиб қолишди. Мен эса ҳали коллежнинг учинчи босқичида ўқийман. Коллеждаги курсдошимни ёқтириб қолганман. У билан университетда бирга ўқишни, танлаган соҳамизнинг энг яхши мутахассислари бўлишни орзу қиламиз. Уйимизга бир ой аввал қўшни туманда яшовчи тадбиркорлар оиласидан совчи келди. Уларнинг бадавлатлиги ота-онамга ёқиб тушди. Йигит мендан саккиз ёш катта экан. Коллежда бирга ўқийдиган дугонам улар билан бир кўчада туради, ундан бу оила ҳақида сўраганимда: “Бу йигитдан ҳамма қўрқади, жуда жаҳлдор. Икки йил аввал бир қизни алдаб, номусига теккан деган миш-мишларни эшитганман”, деди. Бу гапларни уйимдагиларга айтсам, кўчадагилар гапираверади, деб қулоқ солишмади. Ўз жонимга қасд қилишни ҳам ўйлаб юрганимда, бувимнинг насиҳатларини эшитиб, қандай оғир гуноҳга қўл урмоқчи бўлганимни тушуниб, фикримдан қайтдим. Лекин орзуларимдан воз кечгим келмаяпти... Ота-онамнинг орзуларига ҳам оёқ қўйишни истамаяпман... Менга маслаҳат беринг!

Маслаҳат: — Севгининг кўзи кўр бўлади. Севган инсон ёрининг айбини кўрмай севади. Ишқ бобида романтик, эътиборли инсон рўзғорнинг баланд-пастига уқувсиз бўлиши мумкин. “Нима қилай?” деб маслаҳат сўрашингиздан кўриниб турибдики, севган инсонингиз билан бахтли бўлишингизга гумонингиз бор. Агар бундай бўлмаганида ҳеч кимдан сўраб ўтирмаган бўлардингиз. Одамларнинг гапига келсак, кўчадаги миш-мишларга ҳеч қачон эътибор берманг. Ота-онангизга, яқинларингизга ишонинг. Улар сизга фақатгина яхшиликни раво кўришади. Сизга совчи қўйган йигит билан кўришинг, “Меҳр кўзда” дейишади, балки у сизга ёқиб қолар. Ота-онангизни сўзидан чиқманг, зеро “Ота-она розиХудо рози” деб бежиз айтишмаган.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1