Ёғли юз териси учун...
1 ош қошиқдан асал ва сули ёрмасини 1 дона аталанган тухум оқи билан аралаштиринг. То сметана ҳолига келгунча. Кейин ниқобни юзингизга 20 дақиқага суртиб, илиқ сув билан ювиб ташланг.
Муаммоли юз териси учун...
2 ош қошиқ асални 4 ош қошиқ мойчечак дамламаси билан аралаштиринг (дамлама учун 1 ош қошиқ қуритилган мойчечакка 1 стакан қайноқ сув қуясиз ва 5 дақиқа қайнатасиз). Тайёр бўлган эритма билан юзингизни артинг, 20 дақиқадан сўнг эса ювинг.
Қуруқ, ажин тушаётган юз териси учун...
Ярим ош қошиқ асални 2 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирасиз. Сув ҳаммомида илитиб, юзингизга суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг ниқобни илиқ сув билан ювиб ташланг.
Муҳим!
Юзингизда туклар ва томирли «юлдузчалар» борларга ва асалга аллергияси бўлганларга асалли ниқоблар тақиқланади. Диатез, қандли диабет, бронхиал астма касалликлари билан хасталанганларга ҳам асалли ниқобларни эҳтиёткорлик билан, шифокор билан маслаҳатлашганҳолда қўллашни тавсия этамиз.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.